» » Турдигул Умарова “Мўътабар аёл” мукофотига муносиб кўрилди

Турдигул Умарова “Мўътабар аёл” мукофотига муносиб кўрилди

8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида тумандошимиз Турдигул Умарова  “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Президент фармони билан таъсис этилган мазкур кўкрак нишон жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган вилоятимизнинг 18 нафар хотин-қизларига берилди. 
     Мукофотни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов “Диёра” базмгоҳида бўлиб ўтган байрам тадбирида ўз эгаларига топширди.

комментариев