» » Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани суди раиси “Ибратли судья” бўлди

Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани суди раиси “Ибратли судья” бўлди

Низоли тарафларнинг суд тизимидан биттагина талаби бор: адолат! Шунинг учун адолат тушунчаси макон ва замон танламайдиган энг олий мезондир.
Шу мезонда судья қанчалик муваффақиятга эришиши унинг билими, тажрибаси, ўз устида ишлаши, қолаверса, ҳалоллигига боғлиқ.
Мамлакатимизда кўплаб суд-ҳуқуқ ислоҳотлари қатори ўз касбига садоқатли, тажрибали судьялар меҳнатини эътироф этиш орқали одил судловга эришиш борасида катта ишлар қилинмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида «Ибратли судья» мукофотини, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, нафақага чиққан судьялар учун “Суд фахрийси” кўкрак нишони жорий этилди.
Мазкур фармон ижросидан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгаши томонидан “Судьялар фаолиятини баҳолаш бўйича электрон рейтинг тизими» яратилди. Унга кўра, энг яхши деб топилган судьялар йил якунида “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланиши кўрсатилган. Мукофотга номзодларни саралаш натижаларидан келиб чиқиб, республикамиз суд тизимида фаолият юритаётган 16 нафар судья “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланди. Судьялар олий кенгаши томонидан онлайн шаклда ўтказилган маросимда улар тантанали равишда тақдирланди.
Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани суди раиси Марат Эргашев ҳам бор. Унинг ушбу мукофотга лойиқ эканлиги ҳақида тантанали маросимда Судьялар олий кенгаши аъзолари ва Самарқанд вилоят суди раиси алоҳида эътироф этди.

комментариев