» » Абитуриентлар 5тагача таълим йўналишини танлаши мумкин

Абитуриентлар 5тагача таълим йўналишини танлаши мумкин

Кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади


Абитуриентлар 5тагача таълим йўналишини танлаши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

комментариев