» » Янги қонунлар суд ва терговчилар ўртасида муҳокама қилинди

Янги қонунлар суд ва терговчилар ўртасида муҳокама қилинди

 Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг биносида туман судининг раиси М.Эргашев туман прокуратураси ва ИИБ терговчилари иштирокида семинар бўлиб ўтди.


Семинарда Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни ўрганилди.
 
Мазкур машғулотда, ушбу қонун билан амалга киритилаётган кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ва айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институтларининг мазмун-моҳияти муҳокама қилиниб, келгусида Қонунни амалиётда тўғри қўллаш бўйича фикр алмашилди. 


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев