» » «БИР ЗИЁЛИ – БИР МАҲАЛЛАГА МАЪНАВИЙ ҲОМИЙ»

«БИР ЗИЁЛИ – БИР МАҲАЛЛАГА МАЪНАВИЙ ҲОМИЙ»

  24 май куни  туман  29-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Президентимиз Ш. Мирзиёев раислигида жорий йил 19 январь куни  ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидланган «Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий ҳомий» тамойили асосида Тойлоқ туман маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллаларга бириктирилган Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг профессор-ўқитувчилари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.                                             Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилоят бўлими ҳамда туман  бўлинмаси, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Самарқанд архитектура-қурилиш институти билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманни  Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов кириш сўзи билан очиб, Давлатимиз раҳбари илгари сурган тамойил жамиятимиз ҳаётида муҳим эканлиги, бу борада зиёли қатламнинг маҳалла фуқаролари билан ҳамкорлиги, маънавий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.                                        Семинарда туман ҳокими Б.Бобоназаров сўзга чиқиб, маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришда тўғрисида, бу борада боғча, мактаб, олий таълим, маҳалла-ҳамкорлигининг аҳамиятига тўхталди. У юқорида таъкидланган тамойил асосида ҳар бир маҳаллага профессор-ўқитувчилар ва таниқли зиёлиларни бириктириш, улар маҳалла фаоллари  билан ҳамкорликда иш олиб бориши лозимлигини таъкидлади.                                                                                                        Шунингдек, анжуманда туман ҳокими ўринбосари Ж.Хақбердиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бош мутахассиси  Н.Қудратов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари бўйича ўринбосари М.Тўраевлар ўз мулоҳазаларини билдирдилар.                               СамДАҚИ  Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори О.Хаитовлар институтнинг тумандаги 50 та маҳаллага бириктирилган 50 нафар профессор-ўқитувчилари билан йиғилганларни таништириб, уларнинг вазифалари тўғрисида тушунча бериб ўтди.
                                         А.УСМОНОВ.

комментариев