» » АҲОЛИ ОСОЙИШТАЛИГИ ­ – БОШ МАҚСАДИМИЗ

АҲОЛИ ОСОЙИШТАЛИГИ ­ – БОШ МАҚСАДИМИЗ

Маълумки жорий йилнинг 20 февралида  Президентимиз томонидан «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланиб, унда қўриқлаш бош бошқармасининг асосий вазифалари, таркиби, фаолият юритиш тамойиллари белгилаб берилган эди.                                      Ана шу муҳим ҳужжатдан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан  Тойлоқ тумани қўриқлаш бўлими жамоаси томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.Жумладан, туман маркази ­ Тойлоқ шаҳарчасида жойлашган 11та савдо дўконлари техник қўриқлаш маркази билан шартнома асосида қўриқловга олинди. Бундан ташқари аҳолининг қўриқлаш хизмати ва бошқа соҳалар бўйича ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида туманнинг кўпгина маҳаллаларида, жумладан, Чароғбон, Боғичинор, Бирлик, Қўрғонча, Муборак.Нурли йўл МФЙларида, шунингдек, барча умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида давра суҳбатлари ташкил этилди. Бу каби тадбирларни юқори савияда ўтказишда, шахсий таркибнинг  пешқадам ходимлари катта сержант Жамол Расулов, сафдорлар, Бекзод Шодиев ҳамда Сирожиддин Турсуновлар жонбозлик кўрсатдилар. Бўлимимиз ходимларининг асосий мақсади  ­давлат ва  халқ мулкини кўз қорачиғидек асраш ва шу орқали  аҳоли осойишталигини таъминлашдан иборат. Ана шу эзгу ният йўлида бор билим ва куч­ғайратимизни сафарбар этамиз.
                                Илҳом ОРТИҚОВ,
          Тойлоқ туман қўриқлаш бўлими гуруҳ командири, лейтенант.

комментариев