» » Аёлларга эътибор давлат назоратида

Аёлларга эътибор давлат назоратида

Республикамизда рўй бераётган ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар туманимиз хотин-қизлари ҳаётида ҳам ўз аксини топмоқда. Тойлоқда 103539 нафар хотин-қизлар бўлиб, жорий йилда «Аёллар дафтари»нинг 1-босқичида 30 ёшдан ошган 44598 нафар аёллар рўйхати шакллантирилди.  Хатлов жараёнида 3819 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз,  боқувчисини йўқотган, ўзининг ногиронлиги бўлган  ёки қарамоғида ногирон фарзанди бўлган, тиббий, ҳуқуқий, психологик кўмакка муҳтож хотин-қизлар аниқланди ва уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди. Айни вақтда дафтарнинг 2-босқичида туман бўйича 2707 нафар хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди ва ижросини манзилли таъминлаш мақсадида йўл харитаси тасдиқланди. Шундан бугун 137 нафар аёлларга 980 000 сўмдан нақд пул ва сектор раҳбарларининг Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан байрам табрикномалари халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари иштирокида топширилмоқда.
 Яқин кунларда 250 нафар хотин-қизларга ўзини банд қилиш мақсадида ўз танловларига кўра меҳнат асбоб-ускуналари тарқатилиши назарда тутилган. 
Шунингдек, 466 нафарига тиббий, 566 нафарига ҳуқуқий, 949 нафарига психологик ёрдам кўрсатилмоқда.  
Ишларни самарали ва сифатли ташкил этишда айниқса, 1-сектор котиби А. Пиримқулов, 2-сектор котиби А.Эшқувватов, 3-сектор котиби Ж. Бердиевларнинг ўз вазифаларига масъулият билан ёндашаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
М. Юлдашова, 
Тойлоқ туман ҳокимининг хотин-қизлар масаласи бўйича маслаҳатчиси.

комментариев