» » Умумий овқатланиш корхоналари ер ва мол-мулк солиғини тўламайди

Умумий овқатланиш корхоналари ер ва мол-мулк солиғини тўламайди

“Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–5232-сон, 25.08.2021 й.) Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан:

- 2021 йил 31 декабргача умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;


- 2023 йил 1 сентябргача туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

Умумий овқатланиш корхоналари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормай туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда тегишли солиқ ва йиғимлар бўйича 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни тенг миқдорда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаши мумкин.

комментариев