» » ДАРАХТЛАРГА ЗИЁН ЕТКАЗСАНГИЗ, ЖАРИМАГА ТОРТИЛАСИЗ!

ДАРАХТЛАРГА ЗИЁН ЕТКАЗСАНГИЗ, ЖАРИМАГА ТОРТИЛАСИЗ!

Шу каби огоҳлантиришларга қарамай, уларни ноқонуний тарзда кесиш ҳоллари ҳамон учрамоқда 
 Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Тойлоқ тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан туман ҳудудида ўтказилган рейд тадбирлари жараёнида “Нурли йўл” МФЙнинг ички йўли бўйида ўсиб турган бир туп ёнғоқ дарахти тегишли рухсатсиз, ноқонуний тарзда кесиб олинганлиги аниқланди. 
Ишчи гуруҳ томонидан тезкор тартибда олиб борилган суриштирувлар давомида ушбу дарахтни шу маҳаллада яшовчи фуқаро Ю.Р кесиб олганлиги маълум бўлди. 
Қонунбузар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига биноан, базавий ҳисоблашнинг 5 (беш) баробари миқдорида жаримага тортилиди ва ўсимлик дунёсига етказилган зарари ҳисобланиб, тўпланган материаллар туман судига юборилмоқда.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

комментариев