» » «КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ»

«КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ»

Она табиатни асрайлик
Огоҳлантиришларга қарамай, туманимизда дарахтларни ноқонуний кесиш ҳоллари ҳамон давом этмоқда
     Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 2 февралда сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашуви ҳамда жо 6 февраль куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг «2021 йилги Давлат дастури»да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб партиямиз олдида турган устувор вазифаларни белгилаб олдик.
      Партиямиз ноқонуний равишда қимматбаҳо чинор дарахтини кесган шахсларга ва уларга топшириқ берган масъулларга тегишли қонуний чора кўрилишини, шунингдек, кесилган дарахт ўрнига компенсация тариқасида 100 туп кўчат экилишига қатьий талаб қўйди. 
   Эслатиб ўтамиз, Президентимиз 3 февралда имзолаган Фармони 24-банди, «б» қисмига мувофиқ республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилган. Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланди.
     Афсуски,  туманимизда дарахтларни ноқонуний кесиш ҳоллари ҳамон учрамоқда. Масалан, Навбаҳор МФЙда яшовчи Н.Қ. шундай қоидабузарликка йўл қўйганлиги учун жаримага тортилди   
     Дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилишини аниқлаган ёки олдини олган фуқароларни рағбатлантириш тизимининг жорий этилиши, шунингдек Давлат дастурининг 123-бандига мувофиқ, ҳокимликлар қошидаги Ободонлаштириш бошқармалари таркибида дарахт ва буталарни ҳимоя қилиш бўлимларини ташкил этиш масаласининг кўриб чиқилиши яшил ҳудудларнинг кенгайишида муҳим аҳамият касб этади.
  Т. Шеров, 
Ўзбекистон Экологик партияси
 туман кенгаши раиси.

комментариев