
Аҳолини рўйхатга олиш-бу мамлакат аҳолисини муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.
Мазкур кенг миқёсли амалиётнинг бош мақсадларидан бири мамлакатимизда, умуман ҳар бир маъмурий-ҳудудда яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асосида йиғишдан иборат.
Тойлоқ туманида аҳолини рўйхатга олиш ишларига тайёргарлик босқичида аҳолини рўйхатга олиш мазмун моҳияти ва мақсадини кенг жамоатчиликка тушунтирилиб ижтимоий соҳада фаолият кўрсатиб келаётган ташкилотларда тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, Қўшчинор МФЙда ўтказилган семинарда МФЙ раиси раиси А.Азимов ва 20-умумтаълим мактаби директори Т.Тиловқуловлар фаол иштирок этишди.
Умуман, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида туман бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига оид видеороликларни телевидение ҳамда катта экранлардаги намойишлари ва роликларни жамоат жойларидаги радиоузеллар орқали 118 марта;
-Газета ва журналларда чоп этилган мақолалар сони 4 марта;
-Видеороликларнинг ижтимоий тармоқлардаги намойишлари ва расмий веб-сайтларда жойлаштирилган мақолалар сони 95 марта;
-Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, умумтаълим мактабларида ташкил этилган давра суҳбатлари сони 15 марта;
-Маҳаллаларда ташкил этилган семинарлар сони 32 марта;
-Тумандаги корхона ва ташкилотларда 21 марта семинарлар ташкил этилди.
Хонадонлар ва уларда яшовчилар сони шакиллантирилган баъзани қайта ўрганиш ишлари бўйича туман маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш бўлими билан ўзаро ҳамкорликда мавжуд 92 та маҳалла ва қишлоқ аҳоли пунктларининг барчаси, яъни 100 фоиз ўрганилиб, таҳлил қилиниб, база шаклллантирилди.
Музроб САЛИМОВ,
Туман статистика бўлими бошлиғи.
Туман статистика бўлими бошлиғи.
комментариев