» » ЯНГИ НАШР ТАҚДИМОТИ

ЯНГИ НАШР ТАҚДИМОТИ

19 октябрь куни Тойлоқ туман ҳокимлиги мажлислар залида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда умумий ўрта таълим муассасаларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари, ёшлар етакчилари иштирок этишди
 Анжуманни кириш сўзи билан очган Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов йиғилганларни Ўзбек тилига - давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги билан қутлаб, уларни 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида, фаол қатнашишга чорлади.
 Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Т.Тугалов  янги нашр – “Ижод йўли” газетасининг тақдимотини ўтказди.
Тадбир сўнгида анжуман иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

комментариев