» » ЗАРПЕЧАККА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

ЗАРПЕЧАККА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Чирмовиқдошлар оиласига мансуб, текинхўр ўсимликлар туркуми. Уларнинг 36 тадан ортиқ тури мавжуд. Уларнинг илдизи ва яшил барглари бўлмайди. Поя ва шохлари сариқ ѐки пушти рангларда бўлиб, кучли даражада шохлаб кетади, гуллари майда, оқ ёки оқиш-пушти рангда бўлади. Мевалари майда, кўсаксимон,ичида бир неча донадан иборат уруғи бор. Уруғидан ҳамда поя қисмларидан кўпаяди.   Зарпечак энг зарарли бегона ўтлардан бири. У маданий ўсимликлар ширасини сўриб, қишлоқ хўжалигига катта зарар келтиради. Ўзбекситонда зарпечакдан кўпроқ каноп, беда ва сабзавот-полиз экинлари зарарланади. Зарпечакнинг баъзи турлари узум ва бошқа меваларни ҳам зарарлайди. Уларнинг ҳаммаси ҳам карантин ўсимлик ҳисобланади ва қайси ерда пайдо бўлса, дарҳол йўқ қилиш чоралари кўрилиши шарт. Кураш чоралари: айрим ўсимликларда пайдо бўлган зарпечак у ёпишган ўсимлик билан бирга юлиб, экин майдонидан узоқлаштирилиб йўқ қилинади. Зарпечак ёппасига пайдо бўлган майдондаги ўсимликлар тагидан ўриб олинади, ангиз поя эса гербицидлар билан дориланади.
Фитосанитария назорати кучайтирилиб, қишлоқ хўжалигиэкинларини зарпечак бегона ўтдан самарали ҳимоя қилиш ва экинлардан сифатли ва юқори ҳосил олиш чоралари кўрилмоқда. Иш жараёнида соҳанинг малакали мутахассислари томонидан бегона ўтларга қарши курашиш учун барча чоралар  кўрилди.
                                              Ш. ҲОТАМОВ,                                           Р. ҲУСНИДДИНОВ,                                                   А. КАРИМОВ,
Ўсимликлар ҳимояси ва карантини Тойлоқ туман бўлими инспекторлари

комментариев