ГИЛОС ПАШШАСИ

Бу митти зараркунанда мевали дарахтларга асосан олча, гилос, тут, шунингдек наъматак, хамда қора смородина қизил мевали бута ўсимликларига жиддий зарар келтиради.
 Бир кўришда гилос пашшасини аниқлаш қийин. Кўпчилик боғбонлар унинг мавжудлигини фақат меваларнинг зарарланиши ортиб кетганда ва ҳосил деярли нобуд бўлганда билиб қолишади. ҳар бир пашша 150 тага яқин гилос ёки олчага биттадан тухум қўйиб зарар келтиради. 
   Гилос пашшаси жуда майда 5,5 ммли пашша бўлиб, унинг танаси ёрқин қора рангда, боши ва оёқлари сариқ, қаноти оқ-қора бўлиб, кўлари микроскоп остида оч яшил рангда кўринвади. Асосан личинкалари меваларни зарарлайди. Вояга етган личинканинг узунлиги 7 мм бўлиб оқ рангда бўлади. Эрта баҳорда ҳаво ҳарорати +12 , +15 С бўлганда яни март ойининг иккинчи ярмида қишлаб қолган ғумбаклардан пашшалар уча бошлайди. Ва 12-14 кун ўсимлик ширалари ажратган экскриментлар билан озиқланиб ҳаво ҳарорати ўртача ¬ +18 +22 С бўлганда гилос ва олчанинг ёш меваларига тухум қўя бошлайди. 7-10 кундан сўнг тухумдан оқ рангли личинкалар чиқа бошлайди. 0.5 мм узунликдаги личинкалар 16-20 кун озиқланиб 7 мм узунликдаги вояга етган личинкага айланади. Сўнг зарарланган мевадан тарк этиб ён атрофдаги бегона ўтлар ва дарахтларнинг ёриқларига кириб ғумбакка айланади ва диапаузага келади.
    Гилос пашшасига агротехник кураш чораларига тўхталадиган бўлсак, буларга дарахт шохларига фитосанитар шакл бериш, гилос ва олча дарахтлаи қатор ораларини шудгорлаш, дарахтларининг атрофи ва қатор ораларини бегона ўтлардан тозалаш ҳамда минерал ўғитлар билан ўғитлашни назорат қилиб бориш кабилар киради.Феромон тутқичларини нафақат назорат учун, балкит гилос пашшасига қарши кураш чораси сифатида ҳам ишлатиш мумкин. Эркак пашшаларни 60-65 фоизини йўқотиш натижасида 80 фоиз урғочилари уруғланмай қолишга эришилади. Сунъий, яъни алдамчи озуқа тайёрлаш орқали 1 кунда ўртача 15-20 дона пашшалардан ҳоли бўлиши мумкин.Бу ҳашоротга қарши биологик кураш чоралари ҳам мавжу; оддий олтинкўз – (Chrysoperlacarnea) личинкалари жуда йиртқич бўлиб, бир суткада ўртача 15-20 та пашшани еб қўяди. 
   Кимёвий кураш чораларига келсак, эрта баҳорда гилос ва олча дарахтларини минерал-мойли эмульсияли препаратлари билан ҳамда ИСО ва Бордо суюқликлари билан ишлов бериш лозим. Ғумбакдан чиққан урғочи пашшалар 12-14 кун давомида нектар ва сўрвчи ҳашаротлар  томонидан ажратилган шира (экскремент)лар билан қўшимча озиқланиб бўлган ҳаво ҳарорати ўртача +18 +22С бўлганида гилос ва олчанинг ёш меваларига тухум қўя бошлашидан олдин кимёвий кураш сифатида таркибидан таъсир этувчи моддаси абамектин, имидоклоприд ва лямбдцигалотрин бўлган инсекто- акарийцидлар билан ишлов бериши ташкиллаштирилади.


                                   Ж.НАРЗИҚУЛОВ,  
                   Тойлоқ туман карантин агроном- инспектори.
                                  Н.РАҲИМОВ,
     Ургут туман карантин агроном- инспектори.

комментариев