» » РЕКЛАМАНГИЗДА МАЪНО БОРМИ?!

РЕКЛАМАНГИЗДА МАЪНО БОРМИ?!

Доно халқимизда: « Бор мақтанса­ топилар, йўқ мақтанса – чопилар» деган жўяли нақл бўлиб,  машҳур ҳажвчи адиб М. Гулханийнинг «Зарбулмасал»ида келтирилган... Аслида, кимдир ўзини ҳар қанча мақтагани билан, бошқаларнинг у ҳақдаги гапи одамлар учун муҳимроқ ва ишончлироқ бўлиб чиқаверади. Бу тамойил бугун турмушнинг бир бўлагига айланиб бораётган маркетинг соҳасида ҳам амал қилади. Олайлик, тадбиркорнинг маҳсулотидан фойдаланган мижоз рози бўлсагина, уни бошқаларга, яқинларига ҳам тавсия қилади. Бу янги ва содиқ мижозларни жалб қилишнинг бепул ҳамда қулай усулларидан бири ҳисобланади. Демак мижозни шундай рози қилмоқ керакки, у маҳсулотни ўнлаб, юзлаб одамларга тавсия қилсин. Бунинг учун эса тинимсиз меҳнат талаб қилинади.
 Шундай экан, нега биздаги аксарият  тадбиркорлар ҳам пулини шамолга совуриб, ҳам қонунбузилиш ҳолатларини кўпайтириб, кундан-кунга кўрк очиб бораётган кўчалармизни беъмани рекламалар билан тўлдириб юборишмоқда?!
Наҳотки, улар Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида»ги Қонунининг «Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин»лиги ифодаланган 20­-моддасидан бехабар бўлишса?!
  Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида» Қонунида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 104-сонли Қарорида ҳам реклама ўрнатишга қўйилган талаб батафсил келтириб ўтилган. 
Шундай экан, туман ҳокимлиги тумандаги барча тадбиркорлик субъектларидан ишлаб чиқараётган маҳсулотларини реклама қилишда юқорида таъкидланган қонун ва қарорларга қатъий амал қилишларини сўрайди.
                          Фазлиддин МИРБОБОЕВ,
Туман ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, «Давлат тили ҳақида»ги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.

комментариев