» » Яхшиси, китоб беринг!

Яхшиси, китоб беринг!

Китоб мутолааси одамларни  ҳамиша эзгуликка чорлайди ва маърифатга ошно этади. Ёшларнинг қалбида юксак маънавиятни шакллантиришда китоб ва китобхонликнинг ўрни беқиёс. Сўнгги йилларда мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. 
20-мактаб меҳнат жамоаси ҳам янги ўқув чорагини янги лойиҳалар билан бошлашди.  Ўқитувчилар мактаб кутубхонаси учун шахсий китоб фондларидан 10 донадан китоб тақдим этиш ташаббуси билан чиқишди. Дастлаб ММИБДЎ Ж. Қораев, кадрлар бўйича мененжер  Х.Обрўевалар  амалий ҳаракат кўрсатишди.

 Бу эзгу анъана яна давом этади...

С. Шарипова,
20-мактаб ахборот-кутубхона мудираси.

комментариев