» » Имкониятдан фойдаланинг!

Имкониятдан фойдаланинг!

Ҳурматли фуқаролар! Сиз истиқомат қиладиган жойда айнан сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми? Сиз ушбу муаммоларни ҳал этилишида айнан тегишли туман маҳаллий бюджети маблағларини сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилиши мумкинлигидан ҳабардормисиз?
Президентимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5072-сонли қарорига кўра эндиликда сиз, “Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки сизнинг эҳтиёжингиз акс этган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин. Бунинг учун сиз ҳар йили икки маротаба феврал, июл ойлари  ўтказиладиган “Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этишингиз лозим. Онлайн иштирок этиш Молия Вазирлигининг “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади. Порталнинг веб манзили openbudget.uz дан иборат бўлиб, ушбу порталга сиз ўзингизнинг компьютер, ноутбук, планшет ёки мобель телефон қурилмангиз орқали киришингиз мумкин. 
“Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этиш учун сиз аввал порталдан рўйхатдан ўтишингиз лозим. Бу эса аноним тарзда таклиф қолдириш ёки овоз бериш ҳолатларини олдини олинишида жуда муҳим. Рўйхатдан ўтиш жараёнида сиз  ўз исм шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси ўзингиз ишлатадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз керак. Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифлар қолдиришингиз мумкин:
ўз ҳудудингиздаги ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ёритиш тизими билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, яроқсиз ҳолатга келган ички йўлларни таъмирлаш ёки асфальт ётқизиш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш.
Шунингдек, умум фойдаланишдаги, яъни жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш каби таклифларни билдириш имкониятига эгасиз.
Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали “Қўшиш” тугмасини босишингиз ва очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритишингиз лозим.
Такидлаш жоизки, билдирилган таклифларнинг амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан ошмаслиги лозим. Билдирилган таклифларга овоз бериш жараёни ўтказилади ва бунда сиз маҳалладошларингиздан ўзингиз берган таклифга овоз беришларини сўрашингиз мумкин бўлади. Таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёни якунларига кўра, туманимизда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинади ва амалий ишлар бошланади.
Маълумот учун;
Ҳурматли фуқаролар 2022 йил феврал, март ойлари ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг.

Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги тел. рақамлар орқали мурожаат қилиш мумкин:
 (93) 996-93-99; (66) 666-53-96

 А.Шарипов,
туман ҳокимлиги молия бўлими мудири

комментариев