» » "Паралимпия ҳаракатини маҳалладан бошлаймиз"

"Паралимпия ҳаракатини маҳалладан бошлаймиз"

   Туманимизда юқоридаги шиор остида спорт фестивали бўлиб ўтди. 
     Туманимизнинг 50 та маҳаллаларидан келган 30 ёшгача бўлган имконияти чекланган йигит-қизлар спортнинг 8 тури бўйича куч ва маҳоратларини синаб кўришди.
   Мусобақанинг тақдирлаш маросимида иштирок этган Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси вакили А. Мурсакулов, Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров ҳамда секторлар раҳбарлари барчани Наврўз байрами, қолаверса, бугунги тадбир билан қутлади. Шундан сўнг спорт мусобақалари ғолиблари ҳамда иштирокчиларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. 
    Тадбир туман маданият бўлими ходимларининг мусиқий дастурига уланиб кетди. Байрамона ва кўтаринки руҳда ўтди.

комментариев