18 киши ишли бўлди

2-сон касб-ҳунар мактабида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Меҳнат ярмаркасида тумандаги ташкилот ва муассасалар мавжуд 65 та бўш иш ўринини таклиф қилди ва  18 нафар ишсиз фуқаро турли соҳаларга йўлланма асосида ишга жойлаштирилди.
Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 ноябрдаги 799-сонли "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги ташкилот ва корхоналарга 6 нафар ишсиз фуқаролар жамоат ишлари учун жалб қилинди.
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам таъминланган, темир дафтар, ёшлар дафтари, аёллар дафтарига киритилган ишсиз фуқароларга, жумладан, Қўрғонча МФЙда яшовчи Асроров Тоҳирга шахсий томорқасини ривожлантириш мақсадида енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш учун субсидия маблағи ажратилди.

комментариев