» » ФУТБОЛ ФИДОЙИЛАРИ ХОТИРЛАНДИ

ФУТБОЛ ФИДОЙИЛАРИ ХОТИРЛАНДИ

Туман футболининг юраги бўлмиш Пайшанбасиёб қишлоғи ўйингоҳида 9 май – Хотира ва қадрлаш куниига ҳамда туман футболи фидойиси Аҳтам Ҳамроев хотирасига бағишлаб  ўртоқлик ўйини  ташкил этилди. «Миллионлар ўйини» жонкуяри Муҳиддин Насриев ташаббуси билан уюштирилган тадбирда мамлакат суперлигасида тўп сураётган  Самарқанднинг «Динамо» футбол клуби ёшлар жамоаси Қўшчинор маҳалласи ёшлари билан куч синашди. Қизғин баҳсда маҳорат жиҳатдан анча устун бўлган ёш динамочилар  ишончли ғалабага эришдилар.  Тадбир якунида ёш футболчилар, уларнинг устозлари ва маҳалла фахрийлари муносиб тақдирланди.
                      Алишер АЗИМОВ,                                               Қўшчинор МФЙ раиси.

комментариев