» » СУДЪЯЛАР МАДАНИЯТ МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

СУДЪЯЛАР МАДАНИЯТ МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.
Шу мақсадда, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорга асосан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб қувватлаш жамғармалари ташкил этилган.
Ушбу жамғарма ҳисобидан «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларидан келиб чиқиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар, жумладан, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва фуқаролик паспортини олиш, судга даъво аризаси киритгани учун ундириладиган давлат божи тўловлари ва бошқа харажатлар (адвокатларнинг хизмати учун тўловлар бундан мустасно) сектор раҳбари хулосасига асосан тўлаб бериш;
“Хотин қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича” Республика комиссияси кенгайтирилган йиғилишининг 2022 йил 4 апрелдаги 1-сонли Баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий судига “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш, ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ишларини мазкур қарорда белгиланган тартибда амалга ошириш вазифаси юклатилган.
Юқоридагиларга асосан Самарқанд вилоят суди ва Самарқанд вилоят маъмурий судининг 29.04.2022 йилдаги “Қўшма Фармойиши”да белгиланган вазифалар ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “маҳаллабай” сайёр қабуллар режаси ишлаб чиқарилган.
Мазкур режага асосан Маданият маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Унда Самарқанд вилоят суди судьяси Ш.Тавбаев, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг раиси Ж. Ҳамроев, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф. Юлдашев, Тойлоқ туман Маданият маҳалласи раиси Х. Ҳакимов, Маданият маҳалласи участка нозири Ж. Эшмуродов, Маданият маҳалласи хоким ёрдамчиси Э. Юсуповлар иштирок этиб, маҳаллада “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари тингланди.  Хотин-қизлар мурожаат қилган масалалар ечими юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Шунингдек, сайёр қабулда оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш авлодни тарбиялаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, нотинч оилаларда соғлом муҳитни барқарорлаштириш, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил хотин-қизларни соғлом турмуш тарзига қайтариш ҳақида сўз юритилди.

комментариев