
Учрашув давомида меҳмонлар қишлоқ хўжалиги соҳасига инвистиция киритиб, фаолиятларини йўлга қўйишлари учун Ўзбекистон бозорини ўрганиш ва муносиб ҳудуд танлаётганларини маълум қилишди. Ўзаро суҳбат жараёнида туркиялик мутахассислар Тойлоқ туманининг иқлим шароити, тупроқ унумдорлиги, суғориш тизими, сув ресурслари, боғдорчилик ва чорвачилик йўналишидаги маълумотлар билан қизиқишди.
Ишбилармонлар ўзларини қизиқтирган барча маълумотларни олишгач, “Сиёб-Шавкат-Орзу” фермер хўжалигидаги 50 гектарлик олма боғи томон йўл олишди.
комментариев