» » Чўмилиш мавсумида хавфсизликни таъминлаш – долзарб вазифа

Чўмилиш мавсумида хавфсизликни таъминлаш – долзарб вазифа

Туман ҳудудидаги сув ҳавзаларида   чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш борасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳудудида сув ҳавзалари маижуд бўлган  маҳаллаларда аҳоли ўртасида  тарғибот тадбирлари, жумладан  давра  суҳбатлари ўтказилмоқда. Уларда туман ФВБ томонидан сув хавзаларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган  чора-тадбирлар режасининг моҳияти тушунтирилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ФВБ, ИИБ ва  туман ирригация тизимлари ходимлари ўзаро  ҳамкорликда  туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси, Сиёб дарёчаси, Дарғом, Боғизоғон,  Шавдор каналларида 2022 йилнинг 10 июнигача  16 марта  рейдлар ўтказдилар  Уларда   315 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланди. Тадбирларда  асосий эътибор сувда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида аҳолига тушунчалар беришга қаратилди. Шунингдек, фуқароларга мавзуга  оид жами 100 дона эслатмалар тарқатилди. Чўкиш ҳолатлари  хавфи бўлган ,  аҳоли кўп чўмиладиган , ҳамда  чўмилиш рухсат этилмаган сув объектлари ҳудудига жами 30 дан ортиқ “Чўмилиш қатъий тақиқланади!”, “Купание строго запрещается!” ёзувлари битилган  махсус тақиқловчи белгилар ўрнатилди. 
Афсуски, олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот, ва огоҳлантиришларга қарамасдан, вилоятимиз ҳудудидаги чўмилиш рухсат этилмаган сув хавзаларида фуқароларнинг  сувда чўкиб ҳалок бўлишлари ҳамон содир бўлмоқда.
Маълумотларга кўра,  сўнгги 2 йил ва 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиз сув хавзаларида 21 нафар фуқаронинг сувда чўкиб ҳалок бўлиши  ҳолатлари қайд қилинган. Ушбу фожианинг келиб чиқишида фуқароларнинг эҳтиётсизлиги(60 фоиз),  маст ҳолда чўмилиш(25 фоиз), ота-оналарнинг  вояга етмаган болаларни назоратсиз қолдириши (10 фоиз) ва номаълум сабаблар(5 фоиз)  ташкил этган.
Фуқароларнинг сувда чўкиб ҳалок бўлиш холатлари асосан вилоят ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон, Қорадарё ва Оқдарё дарёлари, Дарғом, Эски Анҳор, Нарпай, Мирзаариқ, Туятортар, Қорасув, Сиёбча, Каттақўрғон сув омборининг кириш ва чиқиш каналлари ҳамда Каттақурғон ва Қоратепа сув омборларида содир бўлмоқда.                                                                                    
Ҳурматли фуқаролар!
Юқоридаги ҳолатларни олдини олиш бўйича қуйидагиларга риоя этишларингизни сўраймиз:
 - чўмилиш рухсат этилмаган таъқиқланган сув хавзаларида чўмилмаслик;
- оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув хавзаларида чўмилмаслик; 
- маст ҳолда чўмилмаслик;
- ёш, вояга етмаган болаларни ота-оналарнинг назоратсиз қолдирилмаслик;
- чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш (қизиб турган тана ҳарорати билан бирдан ҳарорати паст бўлган сувга шунғиш).
Ана шу тавсияларга амал қилсангиз, ўзингиз ва яқинларингизнинг ҳаётини хавф-хатардан сақлаб қоласиз.

Ш ХУДОЙҚУЛОВ,
Туман ФВБ ФВДТ ва ФМ
бошлиғи катта лейтенант

комментариев