» » Тойлоқда байрам шукуҳи

Тойлоқда байрам шукуҳи

Тойлоқда «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири кенг нишонланди.
    Туманнинг давлат, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, меҳнат фахрийлари, фаол ёшлар, шунингдек, туман аҳолиси иштирокида ўтган бадиий-мусиқий байрам тадбири Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси садолари билан бошланди.
    Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров тойлоқликларни Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан табриклаб, истиқлол йилларида мамлакатимизда, хусусан, туманда қурилиш, бунёдкорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги, қўйингки, жамият ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилганлигини таъкидлади.
Байрам тадбирида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедова ва эстрадамизнинг таниқли хонандаси Шаҳноза Отабоева ижросидаги шўх тароналар барчага ҳақиқий байрамона кайфият улашди.

комментариев