» » Тойлоқ туманида O‘zLiDePнинг референдум ташвиқотига бағишланган навбатдаги эвент-тадбири ташкил этилди

Тойлоқ туманида O‘zLiDePнинг референдум ташвиқотига бағишланган навбатдаги эвент-тадбири ташкил этилди

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган “Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!”  шиори остидаги ташвиқот  тадбири Тойлоқ тумани “Сиёб Шавкат Орзу” кўп тармоқли фермер хўжалиги  ҳовлисида байрамона ва кўтаринки руҳда ўтди.
Очиқ осмон остида ўтган тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, Олий Мажлис Сенати Aхборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев, парламент қуйи палатаси депутатлари Наврўз Ризаев, Ғайрат Абдиев, маҳаллий кенгаш депутатлари, тумандаги йирик “Сиёб Шавкат Орзу” кўп тармоқли фермер хўжалиги ва "Бахмал тўқима" МЧЖ  ишчи ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, илм-фан ва маданият арбоблари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этишди.
Тадбирни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов очиб берар экан, янгиланаётган Конституциянинг асл мазмун-моҳияти Ўзбекистонни янада барқарор ривожлантиришга қаратилгани ҳақида сўзлади. Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширилиши халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига пухта замин яратишини қайд этди. Янгиланаётган қомус бевосита халқ томонидан қабул қилинадиган биринчи ҳуқуқий ҳужжат эканини, референдумдаги ҳар бир овоз катта аҳамиятга эга бўлишини алоҳида уқтирди.
Бугун халқимиз томонидан жамиятимизда юз бераётган ўзгаришларга мутаносиб ҳолда яратилаётган Бош Қомусимиз эртанги янада осуда, обод ва фаровон ҳаётимизнинг ишончли кафолати бўлишини таъкидлади.
Тадбирда сўз олган халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб берилган таклифлар қонун лойиҳасида акс этгани тўғрисида ҳам тўхталишди. Ушбу ўзгаришларнинг аксарияти тадбиркорларимиз, фермерларимиз узоқ кутган, мулкдорлар қатлами учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлганини алоҳида эътироф этишди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Наврўз Ризаев, Ғайрат Абдиев ўз сўзларида тарихимизда илк бора Ўзбекистон – ижтимоий давлат, деб белгиланаётгани, яъни, инсонга эътибор ҳамда ғамхўрлик – давлат ва жамиятнинг энг асосий бурчи дея мустаҳкамланаётганига урғу бердилар. Давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ Конституциядаги нормалар уч баробар кўпайтирилаётганини қайд этишди.
Шунингдек тадбирда тиббиёт ходимлари, педагоглар сўз олиб Конституциядаги тиббиёт ва таълим  соҳаларидаги  енгилликлар яратиш борасида давлат ўз зиммасига олаётган мажбуриятлар бўйича Конституцияга киритилаётган янги, принципиал нормалар ва ўзгартиришларга доир янгиликларни мамнуният билан қайд этишди.
Хусусан аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши ҳам янгиланган конституция лойиҳасига киритилган. Умуман, лойиҳада аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда. Бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза этиш ҳамда оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эгадир   - дейди  туман Тиббиёт билашмаси бош врачи Шавкат Жабборов.
Шунингдек Конституцияга киритилаётган нормаларда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг педагог кадрларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг меҳнатга мажбурланишига, таълим-тарбия жараёнига тўсқинлик қилишнинг ҳар қандай шаклларига, ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўришга хизмат қилади дейди  - 14 мактаб директори Замира Жабборова.
Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган халқ артисти Мардон Мавлонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ артисти Эркин Қайтаров, “Ёшлар овози” Республика кўрик танлови ғолиби, тумандаги 21 умумтаълим мактаби ўқувчиси Фариза Сайфиддинова, тумандаги таниқли маданият ходимлари  ватан, ёшлик, муҳаббат ва она юрт мадҳини тараннум этган куй-қўшиқлари билан барча иштирокчиларга кайфият улашди.
Тадбир якунида партия фаоллари “Сиёб Шавкат Орзу” кўп тармоқли фермер хўжалиги  тасарруфидаги суи ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган корхоналар билан  яқиндан танишди.
 Тадбирда сўзга чиққан туман фахрийлари, фаоллар, ишбилармонлар ва ёшлар  халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, ҳаммани 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда фаол иштирок этишга чақиришди. 
ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

комментариев