» » МУРОЖААТЛАРГА ЕЧИМ ИЗЛАНДИ

МУРОЖААТЛАРГА ЕЧИМ ИЗЛАНДИ

    Боғизоғон МФЙда ўтказилган сайёр қабулда мурожаат билан келган фуқароларнинг 20 га яқин мурожаатларига ечим изланди.

 1-сектор раҳбари, туман ҳокими  Б. Бобоназаров фуқароларнинг мурожаатларини диққат билан ўрганиб, уларнинг ечими юзасидан ўз фикрларини билдирди. Жумладан, М. Одилова (Муборак МФЙ), Н. Расулова, Р. Худойбердиев (Файзиобод МФЙ)ларнинг уй-жой масалалари билан боғлиқ амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. Туман ҳокими ҳар бир мурожаат ортида фуқароларнинг тақдири турганлигини таъкидлаб, мутасаддиларни масъулиятли бўлишга чақирди. Шунингдек, мурожаатлар назорат остига олиниши юзасидан уларни огоҳлантирди. 

                                           А.ТУРСУНОВ.

комментариев