
Ўзбекистон Республикаси Президента Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 26 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлигида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш юзасидаи аҳолини карантин қоидаларига риоя этишни ташкиллаштирувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилган эди. Туман ҳокимлиги, ҳуқуқ тартибот идоралари, корхона ва ташкилотлар ходимларидан тузилган 10 та ишчи гуруҳ ўзига бириктирилган ҳудудлар кесимида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда. Жумладан, бугун 6-ишчи гуруҳ томонидан Хончорбоғ, Беклар, Сочак, Ворсин, Истиқлол маҳаллаларида аҳолини зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, кўчада ниқобсиз юрмаслик борасида огоҳлантиришлар берилда. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллалардаги озиқ-овқат дўконларидаги нарх-навонинг асоссиз ўсмаслиги устидан назорат олиб боришди.

комментариев