» » АРОҚ КОРОНАВИРУСНИ ДАВОЛАМАЙДИ

АРОҚ КОРОНАВИРУСНИ ДАВОЛАМАЙДИ

Мамалакатимизда коронавируснинг кириб келиши муносабати билан Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 2020 йил 26 март куни “Ўзбекистон Республикаси коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилиниб, долзарб вазифалар белгилаб берилди.
    Тождор вируснинг ҳамласига халқимиз бир ёқадан бош чиқариб курашмоқда. Айниқса, шифокорларнинг бу борадаги хизмати алоҳида эътиборга сазовор бўлмоқда.
    Бу касалга қарши фақат тиббий муолажалар орқали, аввало, шахсий гигиена қоидалари ва санитария меъёру мезонларига қатъий амал қилинганда самарали кураш ташкил этилиши мумкин. Вақти- вақти билан юз-қўлни совунлаб ювиб туриш, ниқоб тақиб юриш, бошқалар билан мулоқотга киришганда камида 2 метрлик масофада бўлиш, қўлларни антисептик билан тозалаб туриш ушбу касалликнинг юқмаслигига кафолат бўлади.
    Аммо, айрим одамлар ароқ истеъмол қилиб туриш ҳам коронавирусни қайтаради, деган фикрда юрибдилар. Бу мутлақо нотўғри фикр. Чунки ароқ коронавирусни ўлдириш хусусиятига эга эмас. Аксинча ароқ инсон организмининг қувватини (иммунитетини) заифлаштиради ва вирусни юқтириб олиш имконияти кучаяди. Бу-биринчидан.
    Иккинчидан, карантин шароитида уйда ўтириб, ҳар куни спиртли ичимликларни истеъмол қилиб туриш инсонда бу одатга доимий кўникмаҳосил қилади ва одам сурункали “истеъмолчи”га айланиб қолиш хавфи юзага келади.
    Шунинг учун фуқароларимизга ҳозирги давр талабларидан келиб чиқиб, иложи борича уйда ўтиришни, доимий равишда юз ниқоб тақиб юришни, қўлларни тез-тез совун билан камида 20 сония давомида ювиб туришларини тавсия қиламиз.
    Яна бир бор эслатиб ўтамиз, ароқ коронавирусни даволамайди, аксинча бошқа оғир оқибалар сари тиклайди.

Парвина ЖЎРАЕВА.
Врач.

комментариев