» » Туманимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича янада кучайтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Туманимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича янада кучайтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда


Бугун Ўзбекистон Республикаси марказий ҳарбий округи ҳамда вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида белгиланган график асосида дезинфекция тадбирлари амалга оширилди.
 Жумладан, Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Миллий гвардиясининг  махсус техникалари ёрдамида гуруҳларга бўлиниб, туманнинг марказий кўчалари, савдо шахобчалари атрофи ҳамда Бахшитепа, Боғизоғон, Украч, Жумабозор маҳаллаларидаги ички кўчалар 150 кг зарарлансизлантирувчи восита ишлатилган ҳолда дезинфекция қилинди.
 Аҳамиятли жиҳати шундаки, бундай тадбирларга кўнгилли ёшлар ҳам фаол иштирок этишмоқда.
   Синовли фурсатларда аҳоли саломатлиги ва уларнинг осойишта ҳаёти учун эпидемиологлар билан бир сафда туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси, ҳуқуқ-тартибот органлари каби тизим вакиллари бирдам ва ҳамжиҳатликда муҳим вазифаларни бажаришмоқда.


Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев