» » ҲАЙИТ – МЕҲР-ОҚИБАТ АЙЁМИ

ҲАЙИТ – МЕҲР-ОҚИБАТ АЙЁМИ


    Мурувватпешалик — халқимизга хос хислат. Бу олийжаноб фазилат Ҳайит кунлари янада теранроқ намоён бўлади. Бу  кунда, айниқса, меҳр-мурувват кўрсатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш тадбирларига катта эътибор қаратилади. Хусусан, эзгулик ва саховат айёми — Рамазон ҳайити арафасида Тойлоқ туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган, ногиронлиги бор, чин етим ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларни байрам билан табриклаб, жами 130 та оилага туман ҳокимининг байрам совғаси топширилди.
     Албатта, Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти ёғилиб турган ушбу дамда муҳтожларга кўмак бериш, хонадонига шодлик, қалбларига қувонч улашиш савоби улуғ ишлардандир.

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев