» » Абитуриентларни қизиқтирган 10 саволга 10 жавоб

Абитуриентларни қизиқтирган 10 саволга 10 жавоб

1.    Ҳозирги кунда тест жараёнига қатнашувчи абитуриент орасида вирус билан касалланганлари ҳам бор ва улар учун тест жараёни қай тарзда ташкил этилади?  Жавоб: Ҳар бир  абитуриент тест жараёнига қатнашиш учун келганда    унинг тана ҳарорати тиббиёт ходимлари томонидан ўлчанади, агар  тана  ҳарорати 370 баланд бўлса, вирус белгилари аниқланса ушбу абитуриентга далолатнома тузилади ва тест синовлари тугагандан сўнг 4 чи кунида имконият берилади. 2.  Агар имтихон 2 сменда ўтказиладиган бўлса жавобларни бўяш учун ва белгилаш учун алоҳида вақт ажратиладими?
       Жавоб: Ушбу йилда тест синовлари бошланишидан 15 дақиқа олдин тушунтириш берилади (видеойўриқнома қўйиб кўрсатилади). Абитуриентларга  тест жарёнларида  умумий ҳолда бўяш ва белгилаш учун   3 соатдан вақт ажратилади. 
3.       Биз ҳозиргача абитуриент рухсатномасини қўлимизга  олмадик. Бу рухсатнома қайси санадан  олишимиз мумкин, олис ҳудудларда  яшовчилар  тест куни ва рухсатнома олишдан бехабар қолиб кетмайдими?
    Жавоб: Давлат комиссияси томонидан Тест синовларини ўтказиш муддатлари белгилангач, Тест синовлари бошланишидан 10 кун аввал ҳар бир абитуриентнинг шахсий кабинетида абитуриент рухсатномаси  шакллантирилади. ва абитуриентлар Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (абитур.дтм.уз) орқали рухсатномани юклаб олишлари мумкин бўлади.
? Тест синовларини ўтказиш муддатлари белгиланганда, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади. Бундан ташқари ҳар бир абитуриент рўйхатдан ўтиш вақтида кўрсатган телефон рақамига бу тўғрисида хабар берилади. 
4.     2020/2021ўқув йили кириш имтиҳонларида тест саволлари лицей ва коллеж дарсликларидан олинадими ёки мактаб дарсликларидан олинадими?      
   Жавоб: Саволлар шундай шаклда тузиладики унда берилган саволлар мавзуси лицей ва коллежларда ҳамда мактабларда ўтилган бўлиши лозим. 


5.   Тест саволларининг осон ва мураккаблик даражаси ва бу йилги саволлар ҳусусида тушунча берсангиз?
Жавоб: Тестлар 4 хил турда – содда саволлар, ўртача осон саволлар, мураккаброқ саволлар ва юқори мураккаблик даражасида белгиланар эди, икки йилдан буён жуда мураккаб саволлар, яъни олимпиада иштирокчилари учун қўйиладиган саволлар бутунлай олиб ташланган. Бу йил
содда саволлар 12та, ўртача осон саволлар 12та, 3 даражали мураккаброқ саволлар сони 6 та бўлди ва юқори мураккаблик даражасидаги саволлар энди йўқ.  


6. Тест имтиҳонларида шаффофликни таъминлаш учун қандай чоралар кўриляпти?
Жавоб: Абитуриентларни киритишда ва шахсини аниқлашда идентификациялаш воситалари (видеофиксация, бармоқ изи сканери)дан фойдаланилади. Жараёнлар видеокузатув остида онлайн транслация қилинган ҳолда ўтказилади. Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари тест синовларини телевидения ва https://test2020.uz/ сайти орқали онлайн кузатиб боришлари мумкин бўлади.


7. Тест  синови натижаларимизни ҳамда  талабаликка тавсия этилган ёки этилмаганлиги бўйича маълумотларни  қачон ва қаердан билишимиз мумкин?  
Жавоб: Абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


8. Абитуриентлар томонидан енг кўп танланган олий таълим муассасалари қайсилар?
Жавоб: 1.  Самарқанд давлат университети – 75 325 нафар, шундан 32 903 нафари кундузги, 4 380 нафари кечки, 38 042 нафари сиртқи;
2.  Қарши давлат университети – 58 118 нафар, шундан 24 432 нафари кундузги, 33 686 нафари сиртқи;
3.  Андижон давлат университети – 57 498 нафар, шундан 28 387 нафари кундузги, 29 111 нафари сиртқи;
4.  Урганч давлат университети – 53 255 нафар, шундан 25 471 нафари кундузги, 27 784 нафари сиртқи;
5.  Термиз давлат университети – 51 787 нафар, шундан 26 397 нафари кундузги, 394 нафари кечки, 24 996 нафари сиртқи.


9. Танлов кўрсаткичлари енг юқори бўлган олий таълим муассасалари қайсилар?
Жавоб: 1.  Андижон тиббиёт институти – 1 ўринга 27,81 тани;
2.  Тошкент давлат юридик университети – 1 ўринга 24,35 тани;
3.  Тошкент тиббиёт академияси – 1 ўринга 24,2 тани;
4.  Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали – 1 ўринга 22,58 тани;
5.  Навоий давлат кончилик институти – 1 ўринга 19,5 тани ташкил етди.


10. Абитуриент тест синовларида  иштирок етиш учун келганида ундан қандай хужжатларни кўрсатиш талаб етилади?
Жавоб: Абитуриент тест синовларида белгиланган вақтда  иштирок етиш учун  паспорт ва абитуриент рухсатномаси талаб этилади.


Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлими

комментариев