» » ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ОЛУВЧИЛАР ДОИМО ЭЪЗОЗДА

ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ОЛУВЧИЛАР ДОИМО ЭЪЗОЗДА

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 июлда қабул қилган “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилди.2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
-пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 262 470 сўм;
-ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 513 350 сўм;
-болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа — ойига 513 350 сўм;
-зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 315 030 сўм миқдорида белгиланди.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тойлоқ туман бўлимида бугунги кунда ҳисобда туриб пенсия ва нафақа олувчилар рўйхати 20497 нафар фуқароларни ташкил этмоқда. 
Шундан:
-ёшга доир пенсия олувчилар 16195 нафар,
-ногиронлик пенсия олувчилар 2539 нафар,
-боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчилар 1052 нафар,
-болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар нафақа олувчилар 579 нафар, 
-зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа олувчилар 132 нафарни ташкил этмоқда.
Пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан  ушбу фармонни ижросини таминлаш мақсадида барча турдаги пенсия ва нафақа олувчиларнинг пенсия миқдорлари 1,1 баробар оширилиши таъминланди ҳамда жорий йилнинг сентябр ойидан пенсия ва нафақалар ўз вақтида берилиши кўзда тутилган.


Н. Аҳмедов,
Тойлоқ туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи.

комментариев