
Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августда “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4815-сон Қарори қабул қилинди.Ушбу Қарорга мувофиқ 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
-моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
-боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
-ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.
Мазкур қарорда назарда тутилган бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгилаб қўйилган.
Пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан ушбу Қарорнинг ижросини таминлаш мақсадида ногиронлик муддати тугаган 16 ёшгача болаларни ногиронлик муддатлари туман тиббиёт бирлашмалари томонидан узайтириш ва Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 16 ёшга тўлган боқувчисини йўқотганлик пенсия (нафақа)си олувчиларнинг ўқишни давом эттираётганлиги солиштирилиб тўлов муддатлари узайтириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу бир марталик моддий ёрдам пуллари жорий йилнинг сентябр ойида тўлаб бериши кўзда тутилган.
Н.Ахмедов,
Тойлоқ туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи.
комментариев