» » 3 нафар ўқитувчи “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

3 нафар ўқитувчи “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

  1 октябрь – "Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан бугун туман ҳокимлигида  байрам тадбири бўлиб ўтди.
    Тадбир аввалида туман ҳокими Б. Бобоназаров таълим жонкуярларини байрам билан қутлади. Шундан сўнг туманимизнинг бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлари фидокорона меҳнатлари туфайли тақдирланди.
    Жумладан, 5-умумтаълим мактабининг икки нафар ўқитувчилари Раъно Манонова ҳамда Меҳрибон Салимова, 21-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мария Абдусаитовалар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотланди. Шунингдек, бир гуруҳ соҳа ходимларига вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев