Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз бир йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу жумладан, туманимиз марказидаги “Ёшлар” истироҳат боғида ўтказилган байрам тантанаси ўзига хос кўринишда ва кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбир туман Халқ таълими бўлими томонидан ташкил этилган кўргазмалар намойиши билан бошланди. Иштирокчилар мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган 5 та муҳим ташаббус доирасида амалга оширган амалий ишлар кўргазмасини томоша қилишди. Тадбирнинг расмий қисмида сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари Ж. Ҳақбердиев тойлоқликларни байрам билан қутлади. Байрам тантанасини туман маданият бўлими ходимлари ҳамда мактаблар ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий дастур давом эттирди. Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сонли қарори асосида Олий таълим муассасасига ўқишига қабул қилинган 5 нафар қизларга туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг “Табрикнома”си ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
комментариев