
Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида 2020 йил 16 октябрь куни ўтказилган “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими Б. Бобоназаров бошчилигидаги сектор раҳбарлари тумандаги деҳқон бозорларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўйилмаслиги бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширишмоқда.

Бугун Тойлоқ деҳқон бозорида бўлган сектор раҳбарлари озиқ-овқат маҳсулотлари нархини назорат қилишди ҳамда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини сотувчи савдо ходимлари билан гаплашиб, нархни асоссиз равишда оширмаслик борасида тарғибот ишларини олиб боришди.

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz
комментариев