
Мазкур тадбир ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, юқори синф қизларини оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ташкил этилди. Унда қизлар тикувчилик, туқувчилик, қуроқчилик, матога мунчоқ тикиш бўйича беллашдилар.
Тадбирда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари У. Мардонов, психолог Г. Эшонқулова, ёшлар иттифоқи етакчиси М. Ҳаитова, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари қатнашчиларнинг қобилияти, зийраклиги, чаққонлиги, бажарган ишларини баҳолаб, ютуқ ва камчиликларини айтиб ўтишди ҳамда зарур маслаҳатларини беришди.

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz
комментариев