» » «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ»

«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ»

шиори остида тарғибот тадбирлари бошланди
"Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш" шиори остида 21-умумтаълим мактабида маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбири бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институти проректори О. Ҳайитов, маънавият тарғиботчиси  Д. Салоҳиддинова,  туман ҳокими Б. Бобоназаров, ёзувчи-шоир, спортчи ва санъаткорлар иштирок этишди. 
Тадбир она Ватан, дўстлик, ҳамжиҳатликни, улкан ўзгаришларни мадҳ этувчи шеърлар, куй ва қўшиқларга уланди.  Санъаткорлар томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Тадбир давомида 5 та муҳим ташаббус йўналишлари бўйича ўтказилган танлов ғолиблари, шунингдек, маҳалла фаоллари тақдирланишди.
Таъкидлаш керакки, мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад аҳолини юртимизда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, халқимизга хос азалий қадриятларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилишдир.

комментариев