» » Аҳоли учун қулайлик

Аҳоли учун қулайлик

   Қиш фасли яқинлашиб, совуқ кунларнинг кириб келиши баъзи ҳолларда чорва моллари орасида турли юқумли касалликлар тарқалишига сабаб бўлади. Шуларни инобатга олган ҳолда чорвачилик маҳсулотлари сифатини, унинг тегишли ветеринария ва санитария талабларига жавоб беришини назорат қилиш аҳоли саломатлигини асрашда муҳим аҳамият касб этади.
    Бу борада ветеринария хизмати зиммасига уй ҳайвонлари, чорва молларини ветеринария кўригидан ўтказиш, даволаш билан бирга, юртимизга четдан турли хавфли юқумли касалликларнинг кириб келишининг олдини олиш вазифалари юкланган. 
   Мазкур ишлар ижросини таъминлаш ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари иш самарадорлигини янада ошириш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида "Тойлоқ", "Адас" ва "Жумабозор" зооветеринария бўлимлари қошида ветеринария хизмати учун контейнерлар ўрнатилди. Бу ерда соҳа мутахассислари фаолият юритиши учун барча шарт-шароит яратилган.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев