» » ТЕЗКОР ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРИ — ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МУҲИМ ОМИЛ

ТЕЗКОР ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРИ — ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МУҲИМ ОМИЛ

       Жорий йилнинг 19-23 ноябрь кунлари туманимиз ҳудудида туман Ички ишлар бўлими ҳамда вилоят хуқуқни муҳофаза килиш органларининг қўшма қарорига асосан жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туманимиз ҳудудида Комплекс махсус тезкор-профилактик тадбир ўтказилмоқда.
Тадбирни самарали ўтказиш мақсадида жойларда ишчи гуруҳлар тузилиб, Туман ИИБ раҳбарлари томонидан тасдиқланган фармойишга мувофиқ кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда профилактика ишлари ташкил этилди.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, тадбирга 91 нафар ички ишлар органлари ходимлари, бир нафардан  ДХХ, прокуратура, ФВБ ходимлари хамда 50 нафар жамоатчилик вакиллари жалб қилинди.
Тадбирни самарали ўтказиш мақсадида жами — 16 та патруллик йўналишлари ҳам ташкил этилди.
Иккита ҳудудда мавжуд — 971 та объектлардан текшириш ўтказилиши белгиланган.
Тадбир давомида иккита жиноят, шу жумладан,  қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик моддаларини сотиш жинояти фош этилди.
Шунингдек, тадбирнинг самарали бўлишини таъминлаш мақсадида жамоатчилик вакиллари ва бошқа ҲМҚОлар билан ҳамкорликда  ишлар икки навбатда ташкил этилмоқда. Бу эса жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Ш. ТОҒАЕВ, 
туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник.

комментариев