Касб-ҳунар танлаш орқали инсон ўз келажагини белгилайди ва мақсадлари сари интилади. 40-умумий ўрта таълим мактабида "Одам-техника касб типига кирувчи касблар" ойлиги доирасида 7- синф ўқувчилари учун тадбир ташкил этилди. Унда ўқувчилар ҳисобчи, чилангар, ўт ёқувчи, электрик, авточилангар, дурадгор ва сантехник каби касблар билан таништирилди.
Бундай тадбирлар ўқувчиларни касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини ошириш баробарида уларнинг ҳаётда ўз ўринлрини топишларида кўмаклашади.
Д. ИСМОИЛОВА,
40-мактаб психологи.
Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz
комментариев