» » Аҳоли хонадонларида 24548 та “ақлли ҳисоблагич”лар ўрнатилди

Аҳоли хонадонларида 24548 та “ақлли ҳисоблагич”лар ўрнатилди

   Маълумки куз-қиш мавсумида электр энергиясига бўлган талаб ортади. Шу сабабли мавсум олдидан соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолининг электр энергиясига бўлган талабини қондириш мақсадида жойларда бир қатор ишлар амалга оширилади. Жумладан, жорий йилда туманимизда ҳам дастурда белгиланган чора-тадбирлар амалиётга тадбиқ этилмоқда.
    Хусусан, манзилли дастур асосида Галаботир, Давлатобод, Янги ҳаёт, Ворсин, Навбаҳор, Адас, Ғўлба, Бирлик, Бунёдкор, Дўстлик, Файзиобод, Ўзбекистон, Зарафшон, Тараққиёт, Тепақишлоқ, Хончорбоғ  маҳаллаларига жами 16 та янги трансформатор пунктлари, 546 та янги бетон устунлар ўрнатилди. Шундан туман ҳокимлиги томонидан 300 дона бетон устунлар харид қилиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, айни пайтда 117 таси келтирилди.
    Шунингдек, 6,0 км юқори кучланишли, 17 км паст кучланишли тармоқлар тортилди. Найман, Бунёдкор, Зарафшон ва Олмазор маҳаллаларида юқори ва паст кучланишли ҳаво тармоқларини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
  Маълумки, Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.
  Таъкидлаш жоизки, республикада мазкур тизимнинг жорий этилиши маълумотларни ўлчаш, йиғиш ва уларни қайта ишлаш босқичида инсон омилини минимал миқдоргача камайтириш, шунингдек, энергия таъминоти ва истеъмолчи томонидан электр энергияси истеъмолини ишончли, аниқ, тезкор ҳисобга олишни таъминлашга хизмат қилади.
 Туманимизда ҳам электр таъминоти корхонаси томонидан 39643 та аҳоли истеъмолчиларига АСКУЭ ҳисоблагичлар ўрнатилиши белгиланган, амалда 24548 дона (61,9 фоиз) ҳисоблагичлар аҳоли хонадонларига ўрнатилди.
   Туман ҳудуди 50 та маҳалла фуқаролар йиғини, 100 та қишлоқдан ташкил топган. Туманда жами 40996 та, шундан 39643 та  аҳоли,  1353 та улгуржи истеъмолчилар электр энергиясидан фойдаланади. Туман ҳудуди тўлиқ электр энергияси билан таъминланган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев