» » Ислоҳотлар халқ манфаати учун

Ислоҳотлар халқ манфаати учун

Табиий газ ҳамда электр энергияси бебахо неъмат. Уларсиз ҳаётимизни тасаввур қила олмаймиз. Масалан, электр энергияси бўлмаса, на банк, на светофор, ҳаттоки ичимлик суви етказиб бериш тизими ҳам ишламайди. Бу табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш кераклигини барчамиз чуқур ҳис қилишимиз ҳамда ёшларга ҳам бу борада тўғри тушунча беришимиз зарур. Ундан самарали фойдаланиб тўғри ишлатадиган бўлсак, табиий бойлик заҳираларини келжак авлодларга етказиш имконияти пайдо бўлади. 
Авваллари ҳар бир хонадонда 2-3 тагина электр жиҳозлари бўларди холос. Масалан, битта хонадонда бир дона телевизор, музлатгич ва электр лампочкадан фойдаланилган. Бугунги кунда эса, ҳар бир хонадонда сон-саноқсиз электр жиҳозлари мавжуд. Телефон, компьютер, электр печ, электр чойнак, дазмол, чангюткич, кондиционер ва ҳоказоларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Шунингдек, аҳоли сонининг ошиб бориши натижасида ҳам табиий газ ва электр энергиясига бўлган талаб кундан кунга эмас балки соат сайин ортиб бормоқда.
Электр энергияси ва табиий газ бир бирига жуда боғлиқ бўлиб, Ўзбекистонда асосан электр энергияси табиий газ сарфлаган ҳолда ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилган электр энергияси ёки табиий газни чет элга экспорт қилишдан катта даромад олиш мумкин. Лекин, шунга қарамасдан Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат туфайли арзон нархда  (зарарига бўлсада) ўзимизга яъни аҳолига етказиб берилмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда электр энергияси ва табиий газниниг нархини оптималлаштириш режалаштирилмоқда. Чунки бозор иқтисодиётига ўтилаётганлиги сабабли чет эл инвестициясини жалб қилган ҳолда электр энергияси ва табиий газни ишлаб чиқариш қувватларини оширилишига тўғри келмоқда. Аммо, юртимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ва табиий газнинг ўз таннархидан паст миқдорда сотилиши инвесторларнинг мазкур соҳага киришларига тўсқинлик қилмоқда. 
Бу ҳолат табиий газ ва электр энергиясини истеъмолчилар эҳтиёжларидан кам миқдорда ишлаб чиқаришига бу эса ўз навбатида табиий газ ва электр энергияси билан барқарор таъминлашнинг имкониятини янада камайтиради.
Шунга кўра, электр энергияси ва табиий газ нархларини оптималлаштириш натижасида киритилаётган ўзгаришларда катта фарқ сезилмайди. Масалан, 1 кВт/соат электр энергияси ва 1 м3 табиий газ учун нархлар бор йўғи 10-15 фоизга оширилиши мумкин. Шунда ҳам бошқа давлатларга нисбатан юртимиздан нархлар анча арзонлигича сақланиб қолади. Масалан, 1 млн.сўм пенсия олаётган отахонимиз пенсиясига 10 фоиз миқдорда кўшимча қўшилса, бу 100 минг сўмни ташкил этади. Бунда, бир ой давомида фойдаланиладиган электр энергияси ва табиий газ тўловлари учун бор йўғи 10-15 минг сўм қўшилиши мумкин холос. Юртбошимиз томонидан фуқароларнинг фойдасини ўйлаган ҳолда ойлик иш хақи ва пенсияларни ошириш чоралари кўрилмоқда. Бу эса, коммунал тўловларни тўлиқ қопланишига хизмат қилади.
Ҳозирги кунда 1 кВт/соат электр энергияси етказиб беришнинг таннархи 450 сўмни ташкил этаётган бўлсада, аҳолига бор-йўғи 250 сўмдан ёки 200 сўмга зарарига сотилмоқда. Худди шундай табиий газни етказиб бериш таннархи қарийб 845 сўмни ташкил этаётган бўлса, аҳолига бор-йўғи 320 сўмдан ёки 525 сўмга зарарига сотилмоқда.
Тариф нархларини озроқ бўлсада тартибга солиш орқали:
Биринчидан, соҳага янги инвесторларни жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга имкон беради;
Иккинчидан, электр энергияси ва табиий газни ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналарнинг банкротлик ҳолатига тушиб қолишдан сақлашга имкон яратади.    
Учунчидан, аҳолининг узлуксиз ва сифатли табиий газ ҳамда электр энергиясига бўлган талабини қондиришга хизмат қилади.

комментариев