» » ХИТОЙДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ИККИ МАРТА НИШОНЛАНАДИ

ХИТОЙДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ИККИ МАРТА НИШОНЛАНАДИ

Янги йил байрамига қадар саноқли кунлар қолди. Шаҳарларда, туман марказларида  кўчалар байрамона безатилган,  одамлар бўлса совға саломлар излаш билан банд бўлган бир пайтда, биз бунинг ҳаммаси нимадан бошланганини эслашга уриниб кўрдик.
   Славян халқлари 1699 йилга қадар янги йилни 1 сентябр куни кутиб олар эдилар. Бунга сабаб черков календари ва ҳосил йиғим-терими якунланиши эди .Россияда Янги йилни 1 январ куни кутиб олиш анъанаси 1699 йилда император Петр 1 нинг буйруғига асосан пайдо бўлган. Шу билан бир вақтда йиллар саноғи тартиби ҳам ўзгартирилиб Григориан календари киритилган. Агар ушбу ўзгаришлар бўлмаганидан  Россияликлар ҳозир 7525 йилда яшаётган бўлар эдилар.
Янги йил аслида қандай байрам? Диний томондан бу байрамга қандай қаралади?             Янги йил ўз номи билан йил алмашиши муносабати билан яъни эски йилни кетиши ва ҳаёт мобайнида бўладиган турли воқеа ва ҳодисаларни эслаш, тарихни белгилаш, шунингдек, янги йилни кириб келиши яъни келгажакка боғлиқ бўлган режаларни тузишда қўлланилаётган тақвим ўзгариши, бир сўз билан айтганда йил белгиланиши дегани. Бу йил алмашишини нишонлашлик эса турли юртлар ва турли миллатларда турлича ва расм-русум, одат ва анъаналар билан нишонланади. Масалан, Шотландча янги йил бу биринчи ўринда уй йиғиштиришдан иборат, қолаверса бу байрамда улар “хонадон ўчоғидаги олов ҳеч қачон ўчмасин, дастурхони эса тўкин бўлсин”, деган ниятда мезбонникига кўмир бўлагини олиб боришади. Шунингдек, уларнинг янги йилни нишонлаш одатига кўра йил якунида ҳеч бир иш тугалланмасдан қолмаслиги керак. Соатнинг биринчи бонги билан уй каттаси эшикни ланг очади ва охирги бонгигача ушлаб туради, шу тариқа у эски йилни чиқариб, янги йилни киритган б´лади.
       Буюк Британияда эса “янги йилни киритиш” номли маросим мавжуд бўлиб, янги йилни нишонлаш ушбу маросимни амалга ошириш билан бажарилади. Бу маросим шундан иборатки, улар соат тунги 12 да бонг уришни бошлаганда орқа эшикни эски йил чиқиб кетиши учун очадилар ва охирги бонгида асосий эшик очилиб, гўёки янги йил киритилади. 
      Японияда 1 январь миллий байрам кунидир. Байрам куни давомида ибодатхоналарига покланиш маросимида иштирок этиш учун тўпланадилар. Улар янги йилда ва яқинларига тинчлик, эсон-омонлик тилаб ибодат қиладилар. Германияда янги йилнинг асосий рамзи арча ҳисобланади. Бунга сабаб қадимги олмонликлар ақидасига к´ра улар арчани муқаддас дарахт деб ҳисоблаганлар ва арчада ўрмон руҳлари табиат ҳимоячилари яшашига ишонганлар. Янги йил куни. Хитойлар Янги йилни икки марта нишонлайдилар.Улар қадимдан янги ой чиққан кундан бошлаб, 15 кун давомида байрам қилишган. Одатда бу январь-февраль ойларига тўғри келган. 
      Вьетнамда янги йил ой календари бўйича 20 январь ва 20 феврал оралиғида нишонланади ва у “Тет” деб номланади. Мамлакат шимолидаги хонадонларда байрам арафасида гуллаётган шафтоли шохчаси ўрнатилади ёки кичкина мандарин дарахти ясатилади.Кўчалар эса гуллаётган новда ва гулдастлар билан безатилади.  
      Туркий халқлар ва Ўрта Осиё халқларида аввалда йил боши, янги йил сифатида Наврўз нишонланган бўлиб бу 21 мартга тўғри келган. Янги йил қадимги Римда Юлий Цезар томонидан жорий этилган. 1947 йилда собиқ Шўро ҳукуматининг қарори билан байрам куни сифатида эълон қилингач собиқ иттифоқ мамлакатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам бу байрам сифатида нишонлана бошлаган.
Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, янги йил бу-санани алмашиши, йил боши белгиланадиган байрам ҳисобланади. Янги йилни қайси эътиқод ва ёндашув асосида нишонлаш бу мавзудаги энг муҳим нуқта ҳисобланади, яъни янги йилни нишонлашдан кўра, балки уни қай тарзда нишонлаш аҳамиятлироқдир. Кимдир буни арчада ўрмон руҳлари мавжуд, уни муқаддас деб билиш керак деган эьтиқод билан нишонласа албатта бу нотўғри бўлади.

Шунингдек, турли туман гуноҳ ишлар, ичкиликбозлик ёки исрофгарчилик билан бўлиши ҳам нотўғри бўлади. Шуни унутмайликки, бу байрамни динга алоқаси йўқ. Бу байрам динимизда қилиш керак бўлган ибодат ва бу ажрли савоб иш ҳам эмас, шунингдек бу байрамни қилган инсонни куфрга ҳам хукм қилинмайди. Таъкидлаб ўтиш керакки, бу байрамни насронийликка боғлаб бу байрам насронийликнинг диний байрами деб талқин этиш ҳам нотўғри, чунки насронийликда янги йил деган диний байрам мавжуд эмас. Шу сабаб кўплаб черков ходимлари ҳам янги йилни ўзларининг диний байрами сифатида нишонламайди. Янги йилни нишонлашлик ёки нишонламасликка келсак, кўпчилик даъво қилаётганидек, янги йилни нишонлаш диний мазмунга эга бўлган байрам эмас. Ннишонлаш керак деган гап йўқ. Хўп, нишонласа нима бўлади? Нишонлаётган одамга диндан чиқишлик, куфр амалини содир қилишлик айбларини қўйишлик нотўғри бўлади. Чунки, янги йил айримлар иддао қилаётгандек, христианлар байрам қиладиган рождество байрами эмас. Христианлар ўз дини анъанасидан келиб чиқиб рождество байрамини 24-25 декабрь ёки 6-7 январ кунлари нишонлайдилар. Бугунги кунда бутун ер курраси аҳолисининг аксарият қисми 1 январ кунини  юртида амал қилиб келинаётган календар йилнинг тугаши ва янги йилни бошланиши сифатида нишонлайдилар. Янги йилни байрам қилиб нишонлаш савоб бўладими? деган масалага келсак, савоб ёки гуноҳ бўлиш ҳолати диний нуқтаи назардан эътиборга олинади. Янги йил ҳақида китобларимизда муайян маълумотлар учрамайди, шунингдек, янги йилни нишонлаган одамни куфрга ҳукм қилиш масаласи ҳеч қайси уламо ёзган китобида ўз аксини топмаган.
Демак бу байрам ва унинг келиб чиқиши, уни нишонлашдаги хилма-хиллик, нишонлашдаги турли миллат ва элатларнинг урф-одатлари турлича экани бу байрам диний нуқтаи назарга эга бўлган байрам эмаслигини кўрсатади. Агар бу байрам насроний динига оид диний байрам бўлганида Европа мамлакатлари ёки ер юзида эътиқод қилувчилари энг кўп ҳисобланган насронийликка мансуб халқлар томонидан муайян шакл ва бир хил қолип асосида нишонланган бўлар эди. 
Демак, янги йилни эътиқод нуқтаи назаридан келиб чиқиб мумкинми нишонлаш? Бу асосий масала эмас. Асосий масала буни нишонлаш мумкин эмас дея бонг ураётган ижтимоий тармоқлардаги инсонларнинг ҳалқ орасида турли ҳил бидъат тарқатишидадир.
   Ижтимоий тармоқлар маълумотлари асосида  Дилдора АБДУВАЛИЕВА тайёрлади.

комментариев