» » ҒОЛИБЛАР ЭКСКУРСИЯДА

ҒОЛИБЛАР ЭКСКУРСИЯДА

      Туман халқ таълими бўлими ташаббуси билан 26 декабр куни Республика фан олимпиадасининг туман босқичи ғолиблари, вилоят босқичига  қатнашиш шарафига муяссар бўлган 75 нафар ўқувчилар ҳамда уларнинг ўқитувчиларидан иборат жами 145 нафар жамоа "Имом ал-Бухорий", “Махдуми Аъзам” мажмуаси,"Регистон майдони","Бибихоним мадрасаси" ,"Шохи Зинда мажмуаси", Биринчи Президентимизнинг ёдгорлик мажмуасини  зиёрат қилишди.  
   Ушбу саёҳат  "Самарқанд касаба" сайёҳлик   фирмасининг замонавий автобусларида амалга оширилди. Саёҳатдан  кўзланган асосий мақсад, ички туризимни ривожлантириш, олимпиада ғолибларини рағбатлантириш ҳамда ўз тарихимизни мукаммал билишдан иборатдир.
       Тойлоқ туман ҳокимлиги, фан ва таълим касаба уюшма қўмитаси ҳамда  "Маърифатпарварлар" жамияти туман бўлимлари ҳомийлигида амалга оширилган ушбу тадбир ўқувчиларнинг ёдида бир умр сақланиб қолади ҳамда ўқувчилар олимпиаданинг вилоят босқичида ҳам  кўплаб фахрли ўринларларни қўлга киритадилар деб умид қиламиз.

комментариев