» » Конференция ишчан руҳда ўтди

Конференция ишчан руҳда ўтди

     
  Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тойлоқ туман кенгашининг  ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб  ўтди.

       Унда  касаба уюшма бошланғич ташкилотларидан делегатлар иштирок этдилар.  Конференцияда Таълим, фан ва маданият ходимлари  касаба уюшмаси туман кенгаши фаолияти юзасидан  кенгаш раиси Қ. Собировнинг ҳисобот маърузаси тингланди. Шунингдек,  касаба уюшма туман ташкилоти тафтиш комиссиясининг ҳисоботи  ҳам эшитилди ва иштирокчилар томонидан муҳокама қилинди.                                                       Анжуман кун тартибига мувофиқ, Қ. Собиров (Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси), Қ. Маманов(туман  мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари), Д. Султонов  (21-мактаб БККУК раиси), Ж. Саъдуллаев ( 40-мактаб ўқитувчиси),  Ў. Шарипов (38-мактаб БКУК раиси), Т. Тиловқулов (20-мактаб директори), Ф. Жуманов (44-мактаб директори)лардан иборат  туман кенгаши раёсати таркиби  сайлов асосида тасдиқланди.Шу билан бирга  касаба уюшма туман ташкилоти тафтиш комиссияси ҳамда  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашидан  вилоят конференциясига делегатлар сайланди.
     Конференция иштирокчиларнинг фаоллиги остида ишчан руҳда ўтди.
                          Д.СУЛТОНОВ,
  21-мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

комментариев