» » Тизим такомиллашади

Тизим такомиллашади

 Туман адлия бўлими томонидан туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ва туман Давлат санитария-эпидемиология бўлими назорат маркази раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилнинг    8 майдаги “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти атрофлича тушунтириб берилди ва мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида ва жамоаларда тарғиб қилиш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, гўшт ва гўшт махсулотларини тумандаги бозорлар ва савдо   расталарида сотилишида ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидаларига риоя қилиш бўйича топшириқлар берилди. 

Тойлоқ, Жомбой, Самарканд туманлари ва Самарқанд шаҳрига хизмат кўрсатувчи “Самарқанд сифат гўшт савдо” МЧЖ фаолияти мутахассислар иштирокида жойида ўрганилди. 



                                                        А. ҒАФФОРОВ,

             бўлим бошлиғи,  

                                    2-даражали   юрист.

комментариев