» » ҲАЛИ ҲАНУЗ ЎША – «QUTIRBULOQ»!

ҲАЛИ ҲАНУЗ ЎША – «QUTIRBULOQ»!

 Ҳар бир обод  манзилнинг чиройли номи ва  обод остонаси бўлмоғи керак эмасми?! 
       Газетамизнинг ўтган йилдаги  сонларидан  бирида чоп этилган «Билмаган кўзни кўр қилур» сарлавҳали  мақолада туманимиздаги айрим маҳалла ва қишлоқларнинг номларини имловий хатоларга қўйилганлиги ёки  бузиб талқин қилиш оқибатида жой номларини маъноси ўзгариб кетганлиги, айрим ҳолларда маҳноси тушунарсиз бўлиб қолганлиги танқид  остига олинган эди.                                          Эътиборли жиҳати  шундаки, мутасаддилар  мақолада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида айрим саъй-ҳаракатларни амалга оширдилар. Жумладан, туманимиздан ўтган халқаро ва мамлакат аҳамиятига молик кўчалар четидаги жой номлари  лотин ёзувидаги ўзбек алифбосига ўгирилди.  Аксарият «бемаъни»  номлар бизнинг тавсияларимизга мувофиқ тарзда ўзгартирилди. Масалан, Адас маҳалласига қарашли  қишлоқнинг ажнабий тил таъсирида келиб чиққан тушунарсиз  «ШАК-КАШ» деган  номи «Shox ­ kash»  деб қайта ёзилди.(Аслида,  бу сўзда ҳам имло хатоси мавжуд; чизиқча қўймай, яхлит ёзиш керак эди).  Бироқ, жой номларидаги хатоликлар ҳанузгача тўлиқ бартараф қилинмаган.  Масалан, мақолада энг кўп эътирозга сабаб бўлган  ва қутирган булоқ маъносини берадиган «Қутирбулоқ» сўзининг хатоси тузатилмасдан, шунчаки янги алифбога ўгирилган  ва ««Qutirbuloq» шаклида ёзилган. Мақола муаллифининг келгусида бу хушҳаво масканга сайёҳларнинг эътиборини кўпроқ  жалб  этиш мақсадида қишлоқ  номини  «Шифобулоқ» ёки «Роҳатбулоқ» деб  қайта номлаш юзасидан билдирган таклифи ҳам масъуллар томонидан эътиборсиз қолдирилди.     Айни пайтда  «Обод маҳалла» дастури асосида катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётган  маҳалла  номи  катта магистраль йўл четига кўримсизгина қилиб «ЯСТЕПА»(YASTEPA) деб ёзилган.  Бу номнинг  маънодор, идеал шакли эса  ­ЯССИТЕПА »(YASSITEPA). Бу ­ исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Шунинг учун маҳаллага  кираверишда, яъни остонада чиройли қилиб: YASSITEPA MAHALLASIGA XUSH KELIBSIZ!  деган панно ўрнатилса ажойиб иш бўларди. Бундай «остона»ларни ҳар бир маҳаллада, айниқса туман марказида чиройли қилиб  яратиш , уларни  обод қилиш жонажон Ватанимизнинг қутлуғ тўйига ярашадиган олижаноб иш бўларди. Ахир, ободлик остонадан бошланади, деб бекорга айтишмайди-ку!                      . Байрамга эса тобора оз фурсат қоляпти...                                  А. НИСОРОВ.

комментариев