» » СамДТИ 2-клиникаси мутахассисларининг қишлоқ аҳолисига оталиқ ёрдами

СамДТИ 2-клиникаси мутахассисларининг қишлоқ аҳолисига оталиқ ёрдами

    Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида аҳолини саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида тиббиёт ходимлари олдига қўйган вазифаларни амалга оширишга киришди. 
    Шу мақсадда СамДТИ дипломдан кейинги таълим факультети болалар хирургияси, анестезиологияси ва реаниматологияси кафедраси профессори Ж. Шамсиев бошчилигида юқори малакали мутахассислардан иборат иккита ишчи гуруҳ 2022 йил 24 март куни Тойлоқ туманида бўлиб, туманнинг олис қишлоқларидан туман   кўп тармоқли марказий поликлиникасига таклиф этилган болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди. Бунда асосий эътибор хирургик касалликлари бор ва туғма нуқсонли болаларни аниқлашга қаратилди. Ишчи гуруҳлари таркибида болалар хирурглари, УТТ мутахассиси, болалар гинекологи ҳам иштирок этишди.
 Чуқурлаштирилган тиббий кўрик билан жами 200 дан ортиқ болалар қамраб олинди. Кўрик пайтида  хирургик касалликлари бўлган 23 та бемор болалар аниқланиб, уларни Болалар хирургияси марказида   соғломлаштириш тавсия этилди. 
Ж. Унабоев,
СамДТИ дипломдан кейинги таълим
 факультети болалар 
хирургияси, анестезиологияси ва реаниматологияси 
кафедраси ассистенти.
Ф. Рахимов,
1-сон болалар хирургияси 
кафедраси катта ўқитувчиси.

комментариев