Ғалвир сувдан кўтарилмоқда
Туманимизнинг 592 та фермер хўжалигида ташкил этилган 2466 та пиллачилик звеноларида 2019 йилнинг илк қишлоқ хўжалик маҳсулоти йиғим-теримига киришилди. “Насим — Ширин — Гулобод” фермер хўжалигининг Халил Исомаддинов бошлиқ пиллачилик звеноси аъзолари туманда биринчилардан бўлиб теришни бошладилар.